Туман ҳокимлиги “Ёшлар дафтари”га кирган ёшларни касбга ўқитиш, шу орқали уларнинг малакасини ошириб, керакли касб эгаси бўлишини таъминлаш мақсадида Саримой маҳалласида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли марказий таъмирлаш механика цехи майдончасида “Устоз-шогирд” анъаналари асосида зарур мутахассисликка ўргатиш йўлга қўйганди. Ўтган даврда бу ерда касб сирларини ўрганган ёшларнинг 21 нафари доимий иш билан таъминланди. Энг чекка маҳалла учун бу катта рақам ҳисобланади.
Ҳозирда бу ерда яна йигирма нафар ёш устозларидан қурилиш, саноатда асқатадиган бир қатор касб-ҳунарларни ўрганишмоқда.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири