Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди.

Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.

Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди.