26 июлдан 27 июлга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг чекка ҳудудларида ёмғир аралаш дўл ёққан. 

Масалан, Шоҳимардонда кучли ёмғир ёққан, ариқлар сувга тўлибган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сел тошиб, ҳатто йўлларгача чиқиб кетганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль куни ҳам Фарғона водийсининг айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.