Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар давлат хизматини олиш учун 54 км масофа босиб ўтишга мажбур бўлишган.
Масалан,мана шу узоқ йўл қийинчиликлари мобайнида оддий фуқаро бир кунда 4 та, бориш ва келишни хисобга олганда жами 8 та божхона чегара постидан ўтишга мажбур эди. Хуллас биргина давлат хизматидан фойдаланиш учун вақт, маблағ сарфлаб туман марказига келинган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ДХМ ларида кўрсатиладиган 170 дан ортиқ хизматлардан маҳалий аҳоли вакиллари филиалга келиб бемалол фойдаланишлари мумкин бўлди.
Бугунги кунда Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказларининг 12 та филиаллари фаолият юритаётган бўлса, ушбу филиалнинг бошқа филиаллардан фарқли томони филиалда дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни иш қизғин.
Филиал очилишининг биринчи куниёқ фуқароларга 30дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.