Супер енгил вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Сабриель Матиас ҳамда ушбу камарга даъвогар ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўртасидаги жанг музокаралари якунланмоқда.

International Boxing News нашрининг маълум қилишича, томонлар жангнинг 4 ноябрь куни ўтказилишига келишган. Манзил эса АҚШнинг Лас-Вегас штати бўлади.

Аввалроқ, ESPN нашри мазкур жангнинг 14 октябрь куни ўтказилиши ҳақида хабар тарқатган эди.