Супер енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19КО) навбатдаги жангини 26 май куни АҚШнинг Мичиган штатида ташкил этиладиган бокс кечасида ўтказaди. Мазкур оқшомда ҳамюртимизга Буркино Фасо давлати вакили Иссуф Кинда (18-5, 7КО) рақиблик қилади. Баҳс 8 раунд этиб белгиланган.
Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум
Чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев катта танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда.