Куни кеча Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган “Парвоз” адабий тўгараги ёшлари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Аҳтамқули билан бўлиб ўтган ижодий учрашув ана шундай беғубор туйғулар ва ёшлик ҳаяжонларига бой бўлди.
Тумандаги 41-мактабда ўтказилган учрашувда адабиёт ўқитувчилари, ўқувчилар иштирок этиб, устоз ижодкорнинг суҳбатлари ва шеърларидан баҳраманд бўлишди. Шоирнинг олис Сурхон воҳасида кечган болалиги, отасининг армонини Абдулла Ориповга етказиш йўлидаги машаққати, бунга атаб "Қарз" номли шеърни ёзгани ҳақидаги ҳикояси, айниқса, ёшларга жуда манзур бўлди.
Учрашув давомида тўгарак ёшлари меҳмон ижодкорга ўз ижодий машқларини ўқиб, устоз шоирнинг тавсия ва маслаҳатларини тинглашди.
Наргиза Асадова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси