Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 271-мактабда шоир ва ижодкор ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирга филология фанлари номзоди "Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси севимли болалар шоири Дилшод Ражаб ва таниқли шоир Шодмонқул Салом таклиф этилди.

Суҳбат ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган консерт дастури билан очилди. Ўқувчилар шоирнинг ижодидан кўплаб шеърлар ёд олдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга шоирдан самимий жавоблар ва шу билан бирга китоб билан доимо дўст тутуниб, уни канда қилмай муталаа қилишни, китоб ўқувчиларни маънавий дунёсини ёритувчи, илмга чорловчи мўъжиза эканлиги ҳақида тавсиялар олдилар. Зеро, шоир айтганларидек, " Китоб — ақл ва қалб мевасидир”. Дилшод Ражаб мактаб кутубхонасига ўзининг шеърий китобларидан тақдим этди. Тадбир ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.

 Мактабларимизда бу каби маърифий тадбирларнинг кўпроқ уюштирилиши мақсадга мувофиқдир. Юртбошимиз таъкидлаганидек, маънавий ва маърифий соҳаларни ривожлантириш зарур. Чунки бизнинг ёшларимиз тадбирларда нафақат тингловчи, фаол иштирокчи бўлишлари лозим.

 Дилором Сайдалиева,

Юнусобод тумани 271-мактаб

олий тоифали педагог