Италия А серияси  навбатдаги турида Римнинг “Рома” клуби ўз майдонида чемпионат жадвалининг охирги поғонасидан жой олиб турган “Салернитана”ни қабул қилди ва  сўнгги дақиқалардаги голлари эвазига ғалаба қозонди. Ўйиннинг 22 дақиқасида Радованович меҳмонларни олдинга олиб чиққан эди. Баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганда Перес ҳамда Смоллинг тўплар киритиб “Рома”нинг ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов бу ўйинда ҳам 68-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ушбу ғалабадан сўнг римликлар очколарини 57тага етказди ва   бешинчи ўринга қайтди.