Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга "Торино" ва "Болонья" қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Римликлар трансфер бўйича таклиф олишди.
Икки клуб ҳам 27 ёшли ўзбекистонликни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Рома"га ўтган йилнинг августида "Женоа"дан 18 миллион евро эвазига ўтганди.