Италия чемпионатининг 25-турида ҳамюртимиз тўп сураётган “Рома” сафарда “Сассуоло” меҳмони бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, ҳисобни римликлар очди. Абраҳам 45+1 дақиқада пенальтидан гол киритди. Иккинчи бўлим бошида “Рома” ҳимоячиси Смоллинг ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 73-дақиқада Траоре “Сассуоло”ни олдинга олиб чиқди.  90+4-дақиқада эса Кристанте мувозанатни тенглаштирди. Шундай қилиб, Э. Шомуродов жамоси зўрға дурангга эришди.

Элдор учрашувнинг  70-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди.