Ҳодиса Боботоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида рўй берган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 03:02 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган ва 03:15 да ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб борган.

Маълумотларга кўра, олов муассасанинг биринчи ва иккинчи қаватларини қамраб олган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва узоқ курашлардан сўнг, соат 07:30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни сўндириш ишларига жами 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилди. Ҳозиргача олган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Айни пайтда тегишли ташкилотлар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг аниқ сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори қўшимча равишда маълум қилинади.