«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 2-сонли Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди.

1 июлда, тахминан соат 12:50 да Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан Бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш 2-сонли қурилмасида содир бўлган ёнғин сабабли авария ҳолатда тўхтатилган.

Ҳозирги вақтда ёнғинни бартараф этиш мақсадида тезкорлик билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида «Ишчи гуруҳ» ташкил этилди ва воқеа жойида бўлиб, авария ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ходимлар билан ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин тўла бартараф этилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Малумот учун: Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг лойиҳавий қуввати йилига 3 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлашга ва 50 минг тонна пропан бутан аралашмасини ажратиб олишга мўлжалланган.