Қайд этилишича, биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.

Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлакда ҳаракатланади. Йўловчилар автобусга йўл ўртасида жойлашган махсус платформалар орқали чиқиб тушади.

Йўловчилар учун:

  • Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг, белгиланмаган жойдан ўтиш қатъиян ман этилади.
  • Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтинг. Йўловчилар йўлни фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали кесиб ўтишлари мумкин.
  • Платформада сариқ хавфсизлик чизиғи ортида туринг, автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.
  • Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
  • Бекат атрофида тўхтаб, суратга олиш ёки телефондан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг – хавфсизликни унутманг.

Ҳайдовчилар учун:

  • Шота Руставели кўчасининг ўрта йўлаги фақат автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган.
  • Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки йўлни кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.
  • Марказий йўлакда автобусларга устуворлик берилади. Рухсат этилган кесишмаларда автобус ҳаракатига йўл беринг.
  • Икки йўналишда ҳам чапга бурилиш ва ортга қайрилиб олиш тақиқланган.
  • Чапга бурилиш ёки қайрилиш зарур бўлган ҳайдовчилар белгиланган чорраҳалар орқали ҳаракатланишлари лозим.

Марказий автобус йўлаги — Тошкент транспорт тизимини замонавийлаштириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракатланиш сўралади.