Уч қаватли янги тиббий марказда энг сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари ўрнатилган. Ташхис қўйиш учун “МСКТ”, АҚШда ишлаб чиқарилган “УЗИ” аппаратлари ёрдамида беморларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш имконияти яратилган. Шунингдек, бу ерда жарроҳлик амалиётини бажариш учун махсус хоналар ҳам бор. Марказ аёллар касалликларини даволаш бўйича ҳам энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналарга эга.
Ушбу марказ “Диёрбек” хусусий дорихонаси томонидан 9 миллиард 500 миллион сўм маблағлар эвазига бунёд этилди ва бу ерда 30 та янги иш ўрни яратилди.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири