Зиёлилар оиласида туғилган Шоҳрухнинг отаси унинг санъаткор бўлишини жуда истаган. Актёр болалигиданоқ жуда кўплаб мактаб тадбирларида фаол эди. Шу сабабли у 2011- йилда Эстрада Цирк коллежига ўқишга киради. Тоғри актёр Санъат олийгоҳига бироз кеч қабул қилинди. Аммо у талаба бўлгунига қадар ўзбек кино оламида аллақачон машхурлик поғонларини забт этиб улгурган эди. «Зурриёд», «Тинчлик Ортида», « Темур», «Муҳаббат Ресторани» «Тухмат гирдоби» «Бахт овчиси» каби фильм ва сериаллар орқали ўзбек кино ихлосмандлари қалбидан жуда чуқур жой эгаллаган.
Актёрнинг фикрича «Ҳаётда энг муҳими –Ҳалоллик». «Энг ёмон кўрганим бу- ҳаёти давомида ҳаром йўл билан фойда кўрадиганлар. Қўпол қилиб айтадиган бўлсам - Ҳаромхўрлардан нафратланаман. Негаки улар бу йўл билан топаётган фойда оиласига хам зарар келтиради. Инсон оиласига, бола чақасига ҳалол луқма едирсагина улар келажакда яхши инсон бўлиб улғаяди» –дейди Шохруҳ Ҳамдамов.
Актёрнинг ўзи ҳам бу фикрларига жуда қаттиқ амал қилади. Шу сабабли хам кино, сериал ва видеоклиплардан топаётган даромадини чин дилдан , ҳалол меҳнат қилиб олишга интилади. Ҳар бир ижро этаётган образларига алоҳида тайёргарлик кўради. Роллари табиий ва жонли чиқиши, томошабин қалбига чуқур кириб бориши учун ҳаётни ва турли фел атворга эга инсонларни диққат билан кузатади. Фильмдаги образни ўзида чуқур ҳис этиб, унинг ички дунёси билан танишгач ишонч билан ана шу образни жонлантиришга киришади. Унинг ижросидаги ватан посбонлари роллари айниқса акёрнинг ташқи кўринишига ва фел атворига мос десак муболаға эмас. «Тинчлик ортида» «Темур» синггари фильмлар ва Муниса Ризаева ижро этган «Овуна», Ёрқинхўжа Умаровнинг «Бир кунлик» каби таронларига ишланган видеклипларда актёр айнан харбийлар, ватан посбонлари образларини яратган.