“Биз ишонамизки, баъзи кучларнинг, жумладан, АҚШнинг дунёда ҳукмронлик даври тугади ва Эрон ва Россиянинг кўп қутбли дунёни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорлиги, албатта, глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга олиб келади”, деди Пезешкиён учрашув чоғида.
Ўз навбатида, Шойгу Эронни Москванинг минтақадаги асосий стратегик иттифоқчиларидан бири деб атади, у билан алоқалар барча мумкин бўлган соҳаларда ривожланмоқда.
5 август куни Шойгу Эрон пойтахтига етиб келди. Россия Хавфсизлик кенгашига кўра, бўлажак икки томонлама музокараларнинг асосий мавзулари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, қўшма савдо-иқтисодий лойиҳалар, шунингдек, глобал ва минтақавий хавфсизликдир, деб хабар беради lenta.ru.