Кўргазманинг очилишида либослар атрофидаги давра суҳбатларида таъкидланганидек, дизайнерлар ўзларини ифода этишдан, изланишдан ва тадқиқотлардан ўй-хаёлни гавдалантиришдан қўрқмайдиган ижодий одамлардир. Улар ихтиро қиладилар, ажаблантирадилар, завқлантирадилар. Замонавий ўзбек модаси, назокатли, мафтункор шарқона ранглар миллийликни ифода этади.

Кўргазмада анъанавий ўзбек матоларига янги ранглар билан жилваланиши, миллий каштачилик элементларидан фойдаланишлари учун маҳоратли модельерларимиз жалб этилган.

Кўргазмада либосларга қўйилган матнлар сара ижод намуналари тўғрисидаги тасаввуримизни янада бойитади.

Кўргазма жорий йилнинг 3 апрелига қадар давом этади.

Ҳасан Абдуназаров