Рапира ва шпага қуролларида ўтаётган мусобақанинг кеча ортда қолган кунида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Аҳамиятлиси, шпагачи қизларимиз мусобақада чорак финалгача етиб борди ва кучли саккизликдан жой олди. Ҳамюртларимиз 1/8 финалда Австрияни 45:39 ҳисобида доғда қолдиришди, бироқ ярим финал остонасида испаниялик рақибаларига 41:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Афсуски, қолган йўналишларда жамоаларимиз 1/8 финалда мағлубиятга учради.

Шпага, йигитлар: Ўзбекистон – Франция 31:45
Рапира, қизлар: Ўзбекистон – Польша 23:45
Рапира, йигитлар: Ўзбекистон – Словакия 31:45.