Мутахассиснинг қайд этишича, Икки кун Тошкентда G3 даражага эга 5 баллик магнит бўронлари кузатилади. Буни об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан, қон-босим, нерв-асаб касалликларга эга кишилар яққол сезади.

Бугун ва эртага кечаси магнит бўронлари ўзининг пассивроқ ҳолатига қайтади.

Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги кун давомида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.