Бу ҳақда Штернберг номидаги МДУ Давлат Астрономия институти астрономи Сергей Жуйко маълум қилди.
Олимнинг таъкидлашича, кометани бирорта асбоб, ҳеч бўлмаганда дурбин билан кузатиш лозим. Усиз одам думсиз, нуқтага ўхшаш кичик объектни кўриши мумкин, холос.
Жуйконинг қўшимча қилишича, бундай вазиятда об-ҳаво ва жой танлаш муҳим роль ўйнайди. Осмон жисмларини шаҳардан ташқарида ёки сунъий ёруғликдан ҳоли жойда томоша қилган маъқул.
C/2022 E3 кометасини дунёнинг ҳар қайси нуқтасидан туриб, томоша қилиш мумкин, дейилади aif.ru сайтида.