Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” тўхтатилиб, автомашина юкхонаси текширилганда номаълум ҳайвонга тегишли жами 1 минг 200 кг. гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ушбу гўшт Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётгани маълум қилинган.
Гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаштириш учун вақтинча музхонага жойлаштирилди.