Мазкур ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Шўманой тумани бўлими иш юритувига жорий йилнинг 22 феврал куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, томонлар қарор билан таништирилган ва суд буйруғида белгиланган талабларни ижро қилиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ушбу берилган муддат оралиғида талаблар бажарилмаганлиги сабабли, қарздор корхонанинг барча банк ҳисоб-рақамларига банд солиниб, балансидаги мол-мулклари тегишли тартибда хатловга олинган.
Натижада, жорий йилнинг 1 март куни жами 155 млн. 418,5 минг сўм белгиланган иш ҳақи ва устамалар билан божи пули ундирилиб, тегишли тартибда ундирувчиларнинг пластик карталарига тўлиғи билан ўтказиб берилган ҳамда ижро ҳужжати амалда бажарилганлиги боис тамомланган.