Швеция мудофаа вазири Пол Йонсоннинг фикрича, Россия таҳдиди остида Европа эҳтимолий қуролли можарога тайёргарликни кучайтириши керак, деб хабар берди dw.com.

23 сентябрь, сешанба куни у Берлинда немис ҳамкасби Борис Писториус билан учрашув олдидан “Биз янги Европа тафаккурига ўтишимиз керак – тинчлик давридаги фикрлашдан уруш даврига тайёрланишга”, деди у.

Йонсон, шунингдек, Россиянинг кенг кўламли қайта қуролланишига ишора қилди, унинг фикрича, у ҳарбий жиҳатдан кучайиб бормоқда ва узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқариш ва электрон урушда сезиларли ютуқларга эришмоқда.