Олий таълим муассасаси Шаҳриёр Шернафасов 25 минг Швейцария франки (28,2 минг АҚШ доллари) миқдорида грант ажратди. Бу грант бир ўқув йили учун ажратилган. Шу билан бирга, Шаҳриёр Шернафасов мазкур грантни келаси ўқув йиллари учун ҳам қўлга киритиш имкониятига эга. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Франклин Университетида Шаҳриёр Шернафасов халқаро иқтисод, халқаро менежмент ёки халқаро молия йўналишларидан бирида таҳсил олиши мумкин.