Мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатларгина умумбашарий хавфсизликни таъминлайди. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой халқларининг Япония тажовузига қарши қаршилик кўрсатиш уруши ва жаҳон антифашистик урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига парад бошланишидан олдин айтиб ўтди, деб хабар берди tass.ru.
“Инсониятнинг тақдири муштарак. Фақатгина мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатлар, аҳил-иноқ яшаш умумий хавфсизликни таъминлайди, урушларнинг асл сабабларини бартараф этади ва тарихий фожиалар такрорланишининг олдини олади”, деди Хитой етакчиси.