“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд туман бўлими томонидан 2022 йил ҳосили учун тумандаги – 320 та фермер хўжаликларининг  2 минг 135 гектар ер майдонига экиладиган бошоқли дон экинлари учун сифатли ва сара уруғ етказиб бериш доимий назоратга олинган.

“Самарқанд донмаҳсулотлари” АЖ га қарашли “Самарқанд” уруғлик дон ишлаб чиқариш цехи томонидан жорий йилда Самарқанд туманидан 2193 тонна уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган.

Туркиядан келтирилган замонавий, инновацион технологиялар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш цехида ҳозирга қадар 276 тонна уруғлик буғдой таёрланди.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, мазкур цех томонидан ишлаб чиқарилаётган уруғлик дон Нуробод, Пастдарғом ва Ургут туманидаги фермер хўжаликларига ҳам етказиб берилади, деб хабар беради Инспекциянинг Самарқанд туман бўлими катта инспектори Б.Суяров.