Бу ҳақда Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳа ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш ва меҳмонлар учун қулай, инновацион транспорт инфратузилмасини яратишга қаратилган.
Маълум қилинишича, канат йўлининг умумий узунлиги 1 700 метрни ташкил этади. Тизим 35 та кабинадан иборат бўлиб, ҳар бири 10 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга. Ҳаракат тезлиги 5 метр/сонияни ташкил этади, ўтказувчанлик қуввати эса соатига 1 500 нафаргача етади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш янада қулайлашади, сайёҳлар учун янги манзара ва дам олиш имкониятлари яратилади. Шунингдек, канат йўли туризм инфратузилмасини ривожлантиришга ҳамда ташриф буюрувчилар сонини кўпайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.