Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш жараёнлари бошлаб юборилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

"Ҳозирда ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйганлиги учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлгини маълум қиламиз", дея хабар беради Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси.

"Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулотда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбасари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида ЗООМ орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинди. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди.

Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда", дейилади баёнотда.