Маълум бўлишича, 2022 йил 10 июнь куни Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1992 йилда туғилган фуқаро О.А. Зангиота тумани ҳудудида гумонланиб кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 0,5 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси, 25 грамм (кристалл-алф) ва 100 грамм (меф.н) кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик гиёҳвандлик воситаси кукунлари борлиги аниқланган.
Шунингдек, ушланган шахснинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 100 гр (меф.н), 15 гр (кристалл-алф) синтетик воситаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда ИИББ Ахборот хизмати.