Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби ўз телеграм каналида маълум қилди.

Маълум қилинишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Олий суд маълумотига кўра, суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, судья ва ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек коррупцияга йўл қўйган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.