Транспорт вазири Илҳом Махкамов 23 февраль куни Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Дастлаб, учрашувда мамлакатимиз транспорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши режалаштирилган «Тошкент – Самарқанд», «Тошкент – Андижон» пуллик автомобиль йўлларини, «Сирдарё – Бахт» шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўлини қуриш ҳамда авиация соҳасидаги лойиҳалар муҳокама этилди.