Йўлнинг бу қисми Сирдарё вилоятининг шу номдаги туманига олиб боради.

«Камаз» русумидаги юк автомобили бортида олиб кетилаётган ҳожатхона қоғози кутилмаганда ёниб кетган.

Уч дақиқа ичида фавқулодда вазият ҳудудига етиб келган ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари 10 дақиқа ичида юзага келган ёнғинни бартараф этдилар.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юкнинг ярмини сақлаб қолишга эришилди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.