Бу давлатимиз раҳбарининг 25 апрель 2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлагани билан ҳам аҳамиятлидир.

Натижада тумандаги Илғор, Янгиобод, Қуёш, Тадбиркор, Фурқат маҳалла фуқароларини кўпдан буён қийнаб келаётган масалага ечим топилди. Энг муҳими, ишга тушган ва фойдаланишга топширилган, енгил конструкцияли маҳалла тиббий пункти аҳолининг узоғини яқин қилиб қолмай, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш имконини бермоқда.

Мазкур маҳалла тиббий пунктларида шарт-шароит яхши. Иссиқ ва совуқ сув, аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари бор. Улар кундузги муолажаларни шу ерда, ҳеч қаерга бормай олаверади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.