Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳрида фуқаролар уйида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди. Тадбир чоғида 4 кг 373 гр «Мефедрон» синтетик моддаси, электрон тарози ва қўшимча жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан 3 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилди.

Наманган вилоятида Учқўрғон туманида фуқаро Қирғизистондан ноқонуний тарзда кириб келган вақтда тўхтатилиб, унинг сумкасидан 9 кг 702 гр «гашиш» аниқланди. Унга нисбатан 223 ва 246-моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Наманган шаҳрида тезкор тадбир давомида 3,2 млрд сўмлик 65 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи ва контрафакт дори воситалари мусодара қилинди. Бу дори воситаларни қабул қилиб олиш ва сотиш билан шуғулланган 5 нафар шахс қўлга олинди.

Барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.