Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар вакиллари иштирок этди.

Вилоятда жорий йил 1 апрель ҳолатига 32 863 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келяпти. Жумладан, 18 630 та кичик бизнес субъектлари ва 14 105 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади.

Жорий йилнинг I чорагида 1 557 та янги субъектлар ташкил этилди, шундан 695 таси кичик бизнес субъектлари ҳамда 862 таси якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этмоқда. II чоракда 1 098 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режалаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан I чорак давомида 2 496та тадбиркорларга барча манбалардан жами 1 триллион 180 миллиард сўм кредит ажратилгани.

Жумладан, «Ҳар бир оила – тадбиркор»да 39,9 миллиард сўм,

«Фермерлар жамғармаси»да 0,4 миллиард сўм,

Ҳунармандчилик соҳасида 1,2 миллиард сўм,

Хотин-қизларга 4,6 миллиард сўм,

«Ёшлар – келажагимиз» дастурларида 2,6 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилгани қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 473 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланган. Жумладан, «Ҳар бир оила – тадбиркор»да 258,3 миллиард сўм,

«Фермерлар жамғармаси»да 18 миллиард сўм,

Ҳунармандчилик соҳаси 22,1 миллиард сўм,

Хотин-қизларга 68,2 миллиард сўм,

«Ёшлар – келажагимиз»да 100 миллиард сўм ва

«Бандликка кўмаклашиши дастури» доирасидан 6 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Шунингдек тадбир давомида вилоятнинг сектор раҳбарлари томонидан ҳам маърузалар қилиниб, амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар берилди. Тадбирдан иштирок этган тадбиркорлар ва фаоллар томонидан бир қатор таклифлар ҳам баён қилинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.