Ушбу сафар давомида делегация аъзолари Владивосток шаҳридаги «Димир» мебел ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилаётган мамлакатимиз фуқароларининг иш шароитлари билан танишганлари баробарида ватандошларимизни безовта қилаётган муаммолар хусусида ҳам фикр алмашдилар. Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари Амур вилоятининг Благовешенск шаҳридаги Амур газни қайта ишлаш заводи қурилиши, Хабаровск ўлкасидаги «Мастер Плит Строй» МЧЖ ва «Амур қурилиш» компанияси участкаларида ишлаётган юртдошларимиз билан ҳам учрашув ўтказдилар.
Мулоқот чоғларида мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича фикр юритилди. Учрашувлар доирасида Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Ватандошларимизга Сирдарё вилояти ҳокимлиги номидан Наврўз муносабати билан байрам совғалари ҳам тақдим этилди.