Ундан, унинг аянчли оқибатларидан ҳимоя қилиниш мақсадида дунё олимлари, қолаверса маҳаллий олимлар изланиш олиб боришмоқда. Бу, албатта, қувонишга арзирли сабаб. Бу хавфли вирус хавфидан ҳимоя қилиш, одамларни соғлиғини асраб қолиш муҳим ва долзарб масалалардан бирига айланди.
Улар томонидан ушбу касалликка қарши бир нечта турдаги вакциналар ва уларнинг муқобиллари яратилди. Яратилган янги турдаги вакциналар синов жараёнларидан муваффақиятли ўтди.
Эндиликда Сирдарё вилоятида ҳам вакцинация жараёнлари белгиланган тартибда бошлаб юборилди. Гулистон шаҳрида 9 та эмлаш пунктлар ташкил этилди. Эмлаш жараёнларида иштирок этаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлар белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтказилди.
Ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилди. Белгиланган режага мувофиқ, 101 445 нафар фуқаро, шу жумладан 65 ёшдан катта ёшдагилар, тиббиёт ходимлари, 18 ёшдан 65 ёшгача сурункали касалликлари бор бўлган инсонлар, ўқитувчилар, мактабгача таълим ташкилотлари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эмлаш ишлари бошланди.
Эмланган фуқароларда ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмади. Чунки, барча жараёнлар мутахассислар назоратида олиб бориляпти. Очиғини айтиш керак, коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи. Айнан шу каби вакциналар сабаб бугун мамлакатимиз бир қатор хавфли касалликлардан ҳоли ҳудуд деб эътироф этилган.
Коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни енгишда, хам тани-жонимизни хавфли вирус инфекциясидан асрашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Буни асло унутмаслик лозим.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.