Ҳар бир инсон ҳаётида хато қилади. Хатонинг катта ё кичик бўлиши эса, аввало, ўзига боғлиқ. Халқимиз кечиримли, бағрикенг. Адашган инсон учун ҳар доим ўз ҳаёт йўлини тўғирлаш учун имкон берилади.

Президентимизнинг афв этиш тўғрисдаги Фармонига кўра, муддатидан аввал озодликка чиқарилаётган фуқароларимиз давлатимизнинг кечиримлилик сиёсати туфайли бугун ўз оилалари бағрига қайтмоқдалар. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё вилояти ИИБ 39-сонли манзил колониясидан 8 нафар фуқаро бугун ушбу муассасани тарк этмоқда.

Уларга давлатимиз раҳбари томонидан яна бир бор имкон берилди, ишонч билдирилди. Халқимизга хос олижаноб фазилатлардан бири кечиримлилик  туфайли уларнинг эндиги тақдири ўзгарадиган бўлди. Озодлик соғинчи билан яшалган қоронғу кунлари ортда қолди.

Мамлакатимизда улуг айём ва қутлуғ саналар  арафасида инсонийликнинг олий намуналаридан афвнинг қўлланилиши  ҳамюртларимизни энди ҳайит байрамини ўз оилалари бағрида, тўкин дастурхон атрофида, кўтаринки руҳда кутиб олишадиган бўлишди. Муҳими,  мазкур  Фармон   жиноят  содир этган, бироқ қилмишининг қонунга ҳилофлигини англаган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган инсонларнинг жамиятга қайтиши учун хизмат қилади.