Улар ходим томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу 4 нафар фуқаро танасининг бел ва оёқ қисмига скотч билан ўраб маҳкамланган жами 1722 дона 5 турдаги дори воситаларини олиб кираётгани аниқланди.
«Шоввоз«лар бу ҳақда божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.