Бош прокуратуранинг маълум қилишича, “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани "Беруний" маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан улашиб, ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлашганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди.