Aввалроқ, Сирдарёда бедарак йўқолган 7 ойлик ҳомиласи бор 26 ёшли аёл қидирилаётгани, уни топишда кўмаклашганларга 10 миллион сўм мукофот пули берилиши ҳақида хабар қилинганди. Сирдарё ИИБ ахборот хизмати аёл топилганини маълум қилди.

Унга кўра, Сардоба тумани, “Отаюрт” маҳалласида яшовчи аёл Сарвара Қаршибоева (1996 йилда туғилган) 10 июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳридан топилиб, яқинларига соғ-саломат топширилди.