Ховос тумани ҳокимлиги расмлари
Семинар кун тартибидан етиштирилган дон ҳосили ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ҳудудий «ғалла штаблари», туман ишчи гуруҳлари ва ғалла ўрим-йиғим отрядларини ташкил этиш, дон қабул қилиш шохобчаларини мавсумга тайёрлаш, комбайнлар учун эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш масалалари жой олди.
Шунингдек, тадбирда отрядлардаги ташкилий тайёргарлик масалалари яна бир бор кўрикдан ўтказилди.
Семинарда Сирдарё вилоятидаги 1 959 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 85 минг гектар майдонда ғалла етиштирилган, айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 177 та махсус отрядлар ташкил этилгани, мавсум давомида вилоят бўйича 332 та ғалла ўриш комбайнлари, 1 293 та дон ташиш техникалари хизмат қилиши режалаштирилгани таъкидланди.
Вилоят раҳбари жами 225 минг тонналик улкан хирмон кўтаришга ўз вақтида эришиш бўйича тизимли иш олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун мавжуд комбайн ва техникалардан самарали фойдаланиш, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, ғалла ўрилган майдонларни пешма-пеш шудгорлаб, такрорий экинлар экиш борасида мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. Шунингдек, комбайн операторлари ва ишчи-мутахассислар, отряд раҳбарларига қулай шароит яратиш чораларини кўриш баробарида ўрим-йиғим ишларида жонбозлик кўрсатганлар моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантирилишини қайд этди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати