Йиғилишда Президент Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан вилоятдаги фермер хўжаликлари сони ҳақида маълумот сўради.

Вилоят ҳокимига кўра, айни пайтда Сирдарёда 2684 та фермер хўжалиги бор. Улар ўртача 80 гектардан ер майдонига эга.

Президент бу маълумотдан сўнг ҳокимга шу йилнинг ўзида ҳар бир фермер 2 гектардан ерини 4 нафар ёшларга бўлиб бериши бўйича топшириқ берди.

«Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди. Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз», – деди Мирзиёев.