Сирдарёда пандемия шароитида ўз фаолият бир зум бўлсада тўхтатмаган корхонлар талайгина. Ана шундай корхоналардан бири Сирдарё туманидаги полипропилен грануласи хом-ашёсидан қадоқлаш маҳсулотлари (озиқ-овқат  ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун қоплар) ишлаб чиқарадиган “SIRDARYO MEGA LUX“ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонадир.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 1 000 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 580 минг дона қадоқлаш  воситалари  ишлаб чиқарилмоқда.

-Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳурматли Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратмоқда - дейди корхона рахбари Мухиддин Норматов - натижада   ўтган   йили  2,4 млн. АҚШ  долларига  тенг ва 2020 йилнинг I июнь холатига кўра корхонамизда ишлаб чиқарилган 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тайёр маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Арманистон каби давлатларга  экспорт  қилинди, корхонмизга  ўтган давр мобайнида  43,14 млрд. сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган.

Албатта корхона даромади ҳам шунга яраша бўлиб, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.

Корхонада замонавий ахборот тизимлари маҳсули бўлган Электрон ҳисоб фактура дастуридан фойдаланиб келинаётган бўлиб, 2019 йилда 114 миллиард сўмлик ёки 1214 та ҳисоб фактуралар мазкур дастурий таъминот орқали амалга оширилгани ҳолда, ҳисобчиларнинг ҳам вақтини тежалишига, ҳам ортиқча қоғозбозликдан ҳоли бўлган ҳолда тезкорлик билан иш ташкил этилиши таъминланган.

Корхона ихтиёрида қолган сой фойда ҳисобидан ишчиларга барча қулай шароитлар яратилган. Корхонага ташрифимиз давомида 500 ўринга мўлжалланган ошхона, ишчиларни ташиш учун 6 та автобус ажратилган, шунингдек ишчиларимиз доимий равишда махсус кийим бош билан таъминланмоқдалар.

Албатта карантин даврида корхона фаолиятида ишчи ходимларни ташиш, тайёр маҳсулотларни ҳаридорларнинг ўз транспортида олиб кетишда баъзи муаммолар пайдо бўлган. Лекин Президентимиз 2020 йилнинг март-май ойлари давомида коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган бир нечта фармонлари ҳамда карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича кўрсатган ташаббуслари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янада жонлантирдиАнвар .

Анвар Карабаев,

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари, подполковник