Жумладан, инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма объектларини ишга тушириш натижасида 7212 та, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 6520 та, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 698 та иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида 12121 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 10460 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1661 та янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз ва шу соҳаларда фаолият юритишга қизиқиш билдирган фуқаролар бандлиги таъминланиши режалаштирилган.