Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Мактаб-интернатида тегишли соҳа бўйича олий маълумотли, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган ихтисослаштирилган таълим муассасаларда педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланган малакали кадрлар таълим беради. Ўз навбатида қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг ойлик маошига устама ҳақлар тўланади.

Мактаб-интернатнинг моддий-техник базаси тўлиқ мустаҳкамланиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашга замин яратилади.