Sirdaryo Xabarlari» расми

Автомашина Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган. Автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Натижада автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.