Бу бўйича вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши ҳам қабул қилинди.
Унга кўра вилоят сектор раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари ўртасида «Спорт тарғиботчиси» ва «Шахсий намуна» тамойили асосида спорт мусобақалари ташкил этилади.
Ушбу тадбир тажрибали спорт мураббийлари назорати остида қуйидаги босқичда ўтказилди:
Спортнинг енгил атлетика тури бўйича: турникка тортилиш, 100-200 метрга ва 1 километр масофага югуриш, чалқанча ётган ҳолда гавдани кўтариш (пресс), полга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш.
Велоспорт бўйича: Гулистон шаҳрида жойлашган академик лицей биноси олдидан «Марказий ўйингоҳ»га қадар бўлган 2,5 километр масофани велосипедда босиб ўтиш.
Минифутбол бўйича: вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарларидан иборат жамоалар, жами 10 нафардан таркиб билан иштирок этади.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати