Мазкур лойиҳа асосида 25 гектар майдонда гидропоника услубидаги иссиқхона ташкил этилиб, япон навли қулупнай кўчатлари қадалди.
Айни кунда ҳосилга кирган қулупнайлар пишиб етилган. Мазкур иссиқхона орқали экин майдонларининг асосий қисми шўрланган Сирдарё шароитида йил ўн икки ой қулупнай етиштириш имконияти яратилди.
Ҳозирги қиш мавсумида пишиб етилган қулупнайни ички бозорга ҳамда европа давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Чет мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган қулупнай маҳсулотининг фитосанитар ҳолати Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг агроном инспекторлари томонидан домий равшида назорат қилинмоқда ҳамда ҳосилни карантин остидаги зарарли органимзлардан ҳимоя қилиш борасида иссиқхона хўжалиги агрономларига тегишли тавсиялар бериб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати